Тошкентда қатор йўналишларда вақтинча транспорт ҳаракати чекланади

Жамият

image

Тошкент метрополитенининг Қўйлиқ йўналишида ТҲАЙ, Бектемир йўли, Фарғона йўли кўчалари кесишмасида қурилиш ишлари олиб борилаётганлигини туфайли транспорт ҳаракати учун вақтинча, 16 декабрдан 20 декабрга қадар чекланади. 

Тошкент метрополитенининг Қўйлиқ йўналишида ТҲАЙ, Бектемир йўли, Фарғона йўли кўчалари кесишмасида қурилиш ишлари олиб борилаётганлигини туфайли транспорт ҳаракати учун вақтинча, 16 декабрдан 20 декабрга қадар чекланади.

 Шу муносабат билан:

15, 81, 93-сонли автобус йўналишлари ҳаракати тўғри йўналишда “Қўйлиқ 1- мавзеси” АШБдан Қўйлиқ 1-мавзеси, ТҲАЙ кўчаларидан “Қўйлиқ буюм бозори”дан ўтиб, биринчи бурилишдан орқага бурилиб олиб, ТҲАЙ, Қўйлиқ 1-мавзеси, Мунис, Фарғона йўли кўчаларидан, қайтиш йўналишида Фарғона йўли, Мунис, Қўйлиқ 1-мавзеси кўчаларидан “Қўйлиқ 1-мавзеси” АШБгача ҳаракатини давом эттиради.

99, 110-сонли автобус йўналишлари ҳаракати тўғри йўналишда Х.Байқаро кўчасидан, Х.Байқаро, Бектемир йўли, Фарғона йўли, Мунис, Қўйлиқ 1-мавзеси, ТҲАЙ кўчаларидан “Қўйлиқ буюм бозоридан” ўтиб биринчи бурилишдан орқага бурилиб олиб, ТҲАЙ кўчаларидан ҳаракатини ўз йўналиши бўйича, қайтиш йўналишида ТҲАЙдаги “Қўйлиқ деҳқон бозори” бекатидан ҳаракатланиб “Қўйлиқ буюм бозори”дан ўтиб, биринчи бурилишдан орқага бурилиб олиб, ТҲАЙ, Қўйлиқ 1-мавзеси, Мунис, Фарғона йўли, Бектемир йўли кўчаларидан ҳаракатини ўз йўналиши бўйича давом эттиради. 

45-сонли автобус йўналиши ҳаракатини тўғри йўналишида Фарғона йўли кўчасидан Фарғона йўли, Мунис, Қўйлиқ 1-мавзеси, ТҲАЙ кўчаларидан “Қўйлиқ деҳқон бозори” бекатигача, қайтиш йўналишида ТҲАЙдан “Қўйлиқ буюм бозори”дан ўтиб, биринчи бурилишдан орқага бурилиб олиб, ТҲАЙ, Қўйлиқ 1-мавзеси, Мунис, Фарғона йўли кўчаларидан ҳаракатини ўз йўналиши бўйича давом эттирган ҳолда ташкил этилсин.

13Т-сонли автобус йўналиши ҳаракатини қайтиш йўналишида Фарғона йўли кўчасидан Фарғона йўли, Бектемир йўли, Х.Байқаро кўчаларидан (ТҲАЙдаги “Қўйлиқ деҳқон бозори” бекатига кирмасдан) кейинги ҳаракатни ўз йўналиши бўйича давом эттиради.

Шаҳноза Тўрамуротова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг