Тошкентда қатор автобуслар йўналишлари ўзгарди
Жамият
−
30 Январь 2020
8876Жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб қатор автобус йўналишларида щзгарш бщлади. Жумладан, 2-автобус саройига қарашли 49-“ТТЗ – Дўстлик метроси” йўналиши ҳаракати тўғри йўналишда Авиасозлар кўчасининг “Авиясозлар саройи” бекатидан Авиасозлар, Қорасув, Алимкент, Элбек кўчалари орқали “Дўстлик” метросигача этиб ўзгартирилди. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ маълум қилди.
63-“Қорасув 1-мавзе – Юнусобод 9-даҳа” йўналиши эса Олтинтепа кўчасидан Хирмонтепа, Буюк ипак йўли ва Мирзо Улулғбек кўчалари орқали ўтадиган бўлди.
83-“Юнусобод 6-даҳаси – Экскаватор заводи” йўналиши эндиликда Янги Юнусобод кўчасидан Янги шаҳар, Чинобод, Амир Темур ва А.Дониш кўчалари орқали ўтади.
199-“Экскаватор заводи – Жисмоний тарбия институти” йўналиши автобуслари ўз ҳаракатини “Жисмоний тарбия институти” бекатидан Қанғли, Феруза, Навоий кўчалари орқали “Оқ қовоқ” маҳалласидан давом эттиради. Бу йўналиш эндиликда “Экскаватор заводи – Оқ қавоқ маҳалласи” деб юритилади.
Шунингдек, 4-автобус саройига қарашли 8-“Сергели 7-даҳаси – Чилонзор 25-даҳаси” йўналиши автобуслари ҳам эндиликда Шокирариқ, М.Турсунзода, Меҳригиё Паркент йўли, ТҲАЙ ва М.Турсунзода кўчалари орқали Сергели 7-даҳа АШБга қадар ҳаракатланади.
Бундан ташқари йўловчилар мурожаатларидан келиб чиқиб, 2-автобус саройи тасарруфидаги 14, 24, 60, 63, 89, 96- ҳамда 4-автобус саройининг 8, 32, 38, 57, 80, 84, 122, 135-йўналишларнинг жадваллари сонига ҳам ўзгартиришлар киритилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь