Тошкентда Қатар элчихонаси очилди
Жамият
−
27 Декабрь 2022
5152Ўзбекистонда Қатар элчихонаси очилди. Бугун, 27 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Қатар Давлатининг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Ҳасан Ҳамза Ҳошимни қабул қилди.
Норов ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олар экан, элчини лавозимга киришгани билан табриклаган ва унинг масъулиятли фаолиятига муваффақиятлар тилаган.
Мулоқот аввалида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Қатар томонини футбол бўйича Жаҳон чемпионати муваффақиятли ўтгани билан табриклаган.
Ўзбекистон-Қатар муносабатларининг сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган. Ўзбекистон ва Қатар кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун салмоқли салоҳиятга эга экани таъкидланган.
Томонлар икки томонлама сиёсий мулоқот фаоллашганини қайд этиб, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳалардаги ҳамкорликни сезиларли даражада ошириш тарафдорлигини билдирилган.
Парламентлараро мулоқотни кучайтириш бўйича таклифлар кўриб чиқилган. Маданий-гуманитар ва туризм соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинган.
Бўлажак турли даражадаги қўшма тадбирлар жадвали бўйича сўз юритилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь