Тошкентда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифлари оширилади

Local

−

image

Тошкент шаҳрида аҳоли учун иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифлари 15 фоизга оширилади. Бу ҳақдаги қарорга жорий йилнинг 27 октябрда пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов имзо чеккан.

Унга кўра:

  • Базавий тариф ҚҚСсиз 711 минг 641 сўм/Гкал;
  • аҳоли учун ҚҚСсиз 139 минг 860 сўм/Гкал;
  • бюджет ташкилотларига ҚҚСсиз 952 минг 797 сўм/Гкал;
  • бошқа улгуржи хизматлар кўрсатувчи ташкилотларга ҚҚСсиз 342 минг 296 сўм/Гкал миқдорида нарх (тариф)лар қўлланиши маъқулланган.

Қарорда аҳолига иссиқлик таъминоти хизматлари бўйича пасайтирилган тарифлар қўлланилиши оқибатида юзага келадиган зарарлар ва инвестицион харажатларга асослантирилган ҳисоб-китобларга мувофиқ Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети ҳисобидан ҳар ойда субсидиялар ажратиш орқали қоплаб берилиши қайд этилган.

Бунда субсидия маблағлари “Veolia Energy Tashkent” МЧЖ ХК ва Тошкент шаҳар Давлат-хусусий шериклик бўлими томонидан тақдим қилинадиган ҳисоб-китобларга кўра ўзгармас, ўзгарувчан харажатлар ҳамда инвестицион харажатларга бўлинган ҳолда молиялаштириб берилиши кўзда тутилган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends