Тошкентда иситиш тизими қачон ўчирилиши маълум бўлди

Жамият

image

Эртага, 1 апрелдан Тошкент шаҳрида 2021-2022 йиллардаги иситиш мавсуми якунланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бунга баҳорги илиқ кунлар бошлангани ва ҳаво ҳароратининг кўтарилиши сабаб бўлган.

“2022 йилнинг 1 апрелидан Тошкент шаҳрида 2021-2022 йиллардаги иситиш мавсуми якунланади”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, 2021 йилда иситиш мавсуми 7 апрел куни якунланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

415

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг