Тошкентда иккинчи “Замонлар оша маданият” кўргазмаси очилди
Жамият
−
20 Сентябрь 2019
4058Бугун, 20 сентябрь куни Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида “Замонлар оша маданият: Ўзбекистон кўргазмаси ва анжумани” иш бошлади.
QALAMPIR.UZ мухбирининг хабар беришича, Ипак йўли ўтган мамлакатларда асрлар мобайнида жамланган бой тажрибалар уста санъаткорлар томонидан кўргазмада қайта жонланди. Кўргазмада 28 нафар турк ва ўзбек санъаткорларининг кўргазма учун махсус тайёрланган 52 та оригинал асари намойиш этилди.
Шу йилнинг 20-28 сентябрь кунлари Тошкентдаги муҳташам “Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси” санъат саройида намойиш қилинадиган кўргазмадан хаттотлик, тазҳиб (зарҳаллаш), қатиъ (наққошлик), абру баҳор, миниатюра, қалам тасвир, муқова, чинни ва ўймакорликсанъати намуналари жой олган.
Кўргазма ва анжуман очилишида, Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти Баҳром Абдуҳалимов, Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Меҳмет Сурайё Эр, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлигининг Ўзбекистондаги бўлими раҳбари (TIKA) Али Ихсан Чағлар ва Туркия Энергетика ва табиий ресурслар вазири Фотиҳ Дўнмез ҳамда соҳа профессорлари иштирок этди.
Маълумот ўрнида, “Замонлар оша маданият” Ўзбекистон лойиҳасининг кўргазма ва илмий анжумандан иборат илк қисми 14 июнь – 7 июль кунлари Истанбулда бўлиб ўтганди.
LiveБарчаси