Тошкентда икки кун давомида айрим кўчаларда ҳаракат чекланади

Жамият

image

Жорий йилнинг 26-27 июнь кунлари Тошкентда  “Gran-Pri Toshkent – 2021” халқаро картинг мусобақаси ўтказилади. 

Мусобақа ўтказилиши сабабли 26 июнь соат 17:00 дан 27 июнь 18:00 га қадар Тошкентнинг бир неча кўчаларида ҳаракатланиш чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унга кўра, қуйидаги кўчаларда икки кун давомида вақтинча ҳаракат чекланади:

– Шаҳрисабз кўчасининг Aфросиёб кўчасидан Aмир Темур шоҳ кўчасигача бўлган қисми;
–  Aмир Темур шоҳ кўчасининг Ислом Каримов шоҳ кўчасидан Шаҳрисабз кўчасигача бўлган қисми;
–  Якуб Колас кўчасининг Тарас Шевченко кўчасидан Aмир Темур шоҳ кўчасигача бўлган қисми;
–  Тараса Шевченко кўчасининг Ислом Каримов шох кўчасидан Шаҳрисабз кўчасигача бўлган қисми.

Диёра Абдураҳмонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

198

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг