Тошкентда икки кун баъзи марказий кўчалар вақтинча ёпилади
Жамият
−
21 апрел 2022 8820 1 дақиқа
Жорий йилнинг 23-24 апрель кунлари Тошкент шаҳрида спортчилар ва ҳаваскорлар орасида “Дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати-2022” бўлиб ўтади.
Шу сабабли, мусобақа кунларида қатор кўчалар соат 06:00 дан 14:30 га қадар ёпилади:
• Фурқат кўчасининг Ислом Каримов шоҳ кўчаси ва Сеул кўчаси оралиғидаги қисми;
• Ислом Каримов шоҳ кўчасининг Фурқат ва Бунёдкор шоҳ кўчаси оралиғидаги қисми;
• Бунёдкор шоҳ кўчасининг Ислом Каримов шоҳ кўчаси ва Сеул кўчалари оралиғидаги қисми;
• Сеул кўчасининг Бунёдкор шоҳ кўчаси ва Фурқат кўчалари оралиғидаги қисми;
Ушбу вақт оралиғида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилмоқда. Барча ҳайдовчилардан тартибга солувчиларнинг ишораларига, йўл белгилари ва чизиқларининг талабларига риоя қилишлари сўралган.
Live
Барчаси22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август