Тошкентда ЗАГС ходимида коронавирус аниқланди
Жамият
−
28 Июнь 2020
8108Тошкент шаҳрида аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари сўнгги кунларда сезиларли даражада ошди ва бошқа ҳудудларга қараганда ҳам юқори бўлиб турибди.
Жорий йилнинг 26 июнь санасида Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 250 нафар бемордан 25 нафари аҳоли орасида аниқланган бўлса, кеча,27 июнь куни эса 255 нафар бемордан 54 нафари аҳоли орасида тасдиқланиб, шундан 39 нафари Тошкент шаҳрида аниқланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳоли орасида коронавирусга чалинганлар ҳақида маълумот берди. Унга кўра:
• “Ўзбектелеком” касаба уюшмаси ходими Ж.Х.да;
• Юнусобод туманида яшовчи Н.Я.да (Шифохонага ётиш мақсадида намуна топширган);
• Юнусуобод туманида яшовчи 2 нафар фуқарода (Юнусобод деҳқон бозоридан бир неча бор харид қилган);
• Олмазор туманида яшовчи Б.И.да (тана ҳарорати кўтарилиб, намуна топширган);
• Шайхонтоҳур туманида яшовчи Б.А.да (профилактика мақсадида намуна топширган);
• Учтепа туманида яшовчи Н.А.да;
• “Ўрикзор” савдо мажмуасининг озиқ-овқат дўкони сотувчи Ф.Х.да;
• Шайхонтоҳур туманидаги Сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи ишчиси Ф.Р.да;
• Юнусобод туман ФХДЁ бўлими масъул ходими С.С.да;
• 1-сон Республика клиник шифохонасида даволанаётган бемор О.А.да;
• “Ипотека” банк Шайхонтоҳур филиали кассири М.Х.да;
• “Асака банк” бош офиси ходими А.Д.да;
• Сергели туманидаги “Интер инженеринг” қурилиш компанияси ходими Т.К.да ҳам касаллик аниқланган.
“Вазият тобора жиддийлашаётганини ҳисобга олиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳоли орасида коронавирусга чалиниш хавфи юқорилиги боис пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонларидан карантин қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраб қолади”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси