Тошкентда ИИО ходими пичоқланди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 19 май куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида ички ишлар ходими пичоқлаб кетилгани акс этган видео тарқалди. Пичоқлашда гумон қилинган шахс ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Юнусобод туманининг Юнусобод Деҳқон бозори ҳудудида хизмат олиб бораётган Юнусобод тумани ИИО ФМБ Пост-патруль хизмати инспектори сафдор И.Ибрагимов ерости тушиш йўли олдида ўтиб кетаётган фуқаро ўзининг хатти-ҳаракатлари билан шубҳа уйғотгани сабабли уни тўхтатиб, текшираётган вақтида ёнида бўлган пичоқ билан тўсатдан ходимга ҳужум қилиб, бўйин қисмига жароҳат етказган.

Ходим тезкорлик билан шифохонага ётқизилиб, унинг ҳаётини сақлаб қолишга эришилган. Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида гумондор шахс ушланган. Аниқланишича, у 1963 йилда Жиззах вилоятида туғилган, Жиззах вилояти Пахтакор тумани яшовчи Х.А. бўлиб, 2005 йилдан бери руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда туради.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Юнусобод тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25-моддаси ҳамда 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумон қилинувчи процессуал тартибда ушланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент шаҳри ИИО

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг