Тошкентда ИИО ходими вояга етмаган бола билан қўпол муносабатда бўлди (видео)

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда ички ишлар ходими вояга етмаган бола билан қўпол муносабатда бўлгани акс этган видео тарқалди. Унда ИИО ходими ўзини тасвирга олаётган болага агар видео унинг рухсатисиз тарқатиб юборилса, у ва оиласини судга беришини айтганини кўриш мумкин. ИИО ходими бола билан мулоқотда ўзини қўпол тарзда тутган.

Ички ишлар вазирлиги Матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов мазкур ҳолатга муносабат билдирди.

Унинг ёзишича, воқеа жорий йилнинг 24 июль куни Тошкент шаҳар Яшнобод тумани М.Ашрафий кўчасида юз берган. 

“Фуқаро билан касб этикасига нолойиқ мулоқотда бўлган Яшнобод тумани ППХ инспектори Ботир Ҳасановнинг ҳаракатлари интизомий тартибда ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилишини маълум қиламиз”, дейди Ғиёсов.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент

Баҳолаганлар

901

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг