Тошкентда ИИББ ходими чўкаётган фуқарони қутқариб қолди
Жамият
−
05 Ноябрь 2021
4684Жорий йилнинг 30 сентябрь куни Тошкентда ички ишлар органи ходими каналда чўкиб кетаётган фуқарони қутқариб қолди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ маълум қилди.
Хабарга кўра, тахминан соат 21:30 да 37 ёшли Мухтор М. Маст ҳолатда бўла туриб, эҳтиёцизлик оқибатида Сергели тумани “Қорасув” маҳалласи ҳудудида оқадиган каналга тушиб кетган. Сувдан мустақил чиқа олмаган фуқаро атрофдагиларни ёрдамга чақирган.
Шу вақтда ўша ҳудуддан ўтиб кетаётган Сергели тумани ИИО ФМБ 3-сон ИИБ профилактика инспектори лейтенант Алибек Махмарайимов чақириқни эшитиб, сувда чўкаётган кишини кўргач, ходим фуқарога сувдан чиқишда ёрдамлашган. Лейтенант А. Махмарайимов воқеа жойига “тез ёрдам” чақирган ва фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
LiveБарчаси