Тошкентда Ички ишлар ходими ўлдириб кетилди. Қотил тутилгани йўқ
3-саҳифа
−
30 Ноябрь 2022
22852Тошкент шаҳар Олмазор туманида ўз хизмат вазифасини бажараётган Ички ишлар ходими ўлдириб кетилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 30 ноябрь куни соат 00:50 ларда Тошкент шаҳар Олмазор тумани ИИО Фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими профилактика инспектори катта лейтенант Н.Бобомуротов, туманнинг “Ғалаба” маҳалласига тезкор чақирув бўйича етиб борган. У хизмат вазифасини бажараётган вақтида, муқаддам судланган, 1992 йилда туғилган фуқаро Б.З. ходимнинг ҳаётига тажовуз қилиб, воқеа жойидан яширинган.
Н.Бобомуротов воқеа жойида вафот этган. Ходимнинг ҳаётига тажовуз қилишда гумонланаётган шахсни қўлга олиш чоралари кўрилмоқда.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси (“Қасддан одам ўлдириш”) билан жиноят иши қўзғатилган.
“Воқеа тафсилотлари тўлиқ ўрганилгандан сўнг, жамоатчиликка қўшимча маълумот берилади. Ижтимоий тармоқ фаолларидан вазиятни ёритишда фақат расмий манбалардан фойдаланишларини сўраймиз”, дейилади пойтахт ИИББ хабарида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь