Собиқ Президент АҚШ ва Россияни тўхтаб, ўйлаб олишга чақирди
Олам
−
30 Апрель 2019
8749Собиқ Совет Иттифоқи Президенти Михаил Горбачёв Россия ва АҚШ стратегик мулоқотни қайта тиклаши кераклигини, негаки ядровий тийиб туриш дунёни қутқармаслигини, аксинча, уни хатарга қўйишини айтиб ўтди.
“Бугун АҚШ ва Россия хавфли чорраҳада турибди. Улар тўхтаб, ўйлаб олиши керак. “Совуқ уруш” ветеранлари аллақачон айтди. Ҳозир мамлакатларимиз раҳбарлари ҳаракат қиладиган вақт келди”, деб ёзган Горбачёв “Wall Street Journal” газетасида эълон қилинган мақоласида.
Совет Иттифоқининг собиқ раҳбари АҚШнинг собиқ Давлат котиби Жорж Шульц, собиқ Мудофаа вазири Уильям Перри ва америкалик сенатор Сэмюэл Наннинг расмий Вашингтон ва Москва ўртасида мустаҳкам мулоқот бўлмаган тақдирда тийиб туриш дунёни ядровий хатодан ёки ядровий террордан қутқармаслигини таъкидлаб айтган сўзларини эслаб ўтган.
“Мен уларнинг АҚШ ва Россия ўртасида зудлик билан стратегик мулоқотни тиклаш фикрига қўшиламан. Аминманки, ядровий тийиб туриш дунёни қутқармайди, бил акс уни хатарга қўяди”, деб ёзган Горбачёв.
Горбачёв ядровий қуролни спектакль деворида осиғлиқ милтиққа ўхшатган. “Қурол номаълум шахс томонидан ёзилган ва илинган, аммо кимнинг манфаати учун биз билмаймиз”, дейилади мақолада.
“Ядровий қурол техник носозлик, инсон омили ёки компьютердаги хатолик сабаб ишга тушиб кетиши мумкин. Ҳозирда компьютер технологиялари ҳар ерда ишлатилади. Компьютер ва электротехника воситалари авиация, ишлаб чиқариш ва бошқа турли назорат тизимларида неча бор панд берганини биласизми?”, деган Горбачёев.
Қайд этиш керакки, Михаил Горбачёв Россия ва АҚШ ўртасида стратегик мулоқотни тиклаш кераклигини бир неча бор таъкидлаган. У шунингдек, расмий Вашингтоннинг Ўрта ва қисқа масофага учадиган ракеталарни йўқ қилиш бўйича шартномадан чиқишини ҳам танқид қилганди.
LiveБарчаси