Тошкентда Gentra ёниб кетди
3-саҳифа
−
31 январ 4817 1 дақиқа
Бугун, 31 январь куни Тошент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида Gentra автомобилида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 22:04 да туманнинг Булоқсой кўчаси автомобиль ёнаётгани тўғрисида, Тошкент шаҳар ФВББга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 22:07 да етиб бориб, ёнғин соат 22:14 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида жароҳатланганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида Газель машинаси ёниб кетганди.
Live
Барчаси
Россия омборларидан бирида ёнғин чиқди
22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август