Тошкентда “ГАИ” ходими ва фуқаро ўртасида можаро чиқди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Ички ишлар органи ходими ҳамда фуқаро ўртасида можаро юзага келгани акс этган видео тарқалди. Видеода фуқаро ва ИИО ходими бир-бирига куракда турмайдиган гаплар айтиб, ҳақоратлаганини кўриш мумкин. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси изоҳ берди. 

Қайд этилишича, ҳолат кеча, 23 апрель куни тахминан соат 21:00 да юз берган. 

Тошкент шаҳар ИИББ ЖТСБ (Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси) сафдор ходими Н.Ш. билан фуқаро Ж.С. ўзаро гап талашиб, тортишган. 

“Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан хизмат текшируви тайинланган, якуни бўйича қонуний чора кўрилади”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1060

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг