Тошкентда фуқарони тепган маҳалла раиси жаримага тортилди
3-саҳифа
−
29 Ноябрь 2022
7687Аввалроқ Тошкентда фуқаронинг орқасидан тепган маҳалла раиси лавозимидан кетгани ҳақида хабар берилганди. Эндиликда у туман суди томонидан жаримага тортилди.
Бугун, 29 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида собиқ Армуғон маҳалласи раиси А.Қ.га оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилган. У Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан айбли деб топилган.
Суд ҳужжатига кўра, А.Қ. жорий йилнинг 27 ноябрь куни соат 12:20 да Яккасарой тумани “Армуғон” маҳалласи, 9-уй олдида бўла туриб, жамият юриш-туриш қоидаларини бузган. У фуқаро И.П.ни орқа қисмига тепиб, майда безорилик қилган.
Суднинг қарори билан А.Қ.га нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.
“Ушбу қарор устидан қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкинлиги маълум қилинади”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси