Тошкентда эркак қимор учун “мойка”дан Spark олиб қочди (видео)
3-саҳифа
−
07 июл 2730 1 дақиқа
Тошкентда онлайн қиморга пул тикиш мақсадида Spark русумли автомобилни ўғирлаган шахс ушланди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида Юнусобод туманида олиб қочилган Spark русумли транспорт воситаси Бектемир туманида топилган. Дастлабки маълумотларга кўра, гумонланувчи транспорт воситасини эгасининг рухсатисиз автомобиллар ювиш шохобчасидан бошқариб кетган.
Гумонланувчининг айтишича, у автомобилни эрталаб соат 09:30 лар атрофида Юнусобод тумани 19-кварталдаги автомобиллар ювиш шохобчасидан олиб кетган.
“Онлайн қимор ўйнайман. Шу ўйинларга пул тикиб, ютаман деган мақсадда автомобилни олиб қочдим. Уни эҳтиёт қисмларга ажратиб сотмоқчи эдим. Олдин таксичилик қилганман, ҳозир эса автомобиллар ювиш шохобчасида ишлайман”, деган у.
Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда терговга қадар текширув ва процессуал ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида яшаш уйида қиморхона ташкил қилган ва таваккалчиликкка асосланган ўйинларни ўйнаб келган шахслар қўлга олинганди.
Live
Барчаси