Тошкентда эр хотинини ўлдириб, жасадини 2 кун машинасида сақлагани айтилмоқда (видео)
3-саҳифа
−
29 Август 2022 47396 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Тошкентда эр аёлини ўлдириб, жасадини 2 кун машинасида сақлаб юргани ҳақидаги хабарлар тарқалди.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабарларга муносабат билдириб, ҳозирда ушбу ҳолатни аниқлаштириш юзасидан иш олиб борилаётганини маълум қилди.
Қайд этилишича, натижаси ҳақида хабар қилинади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 август куни Қуйи Чирчиқ туманида эр рашк сабаб турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб, уни боғча болалари кўз ўнгида бўғиб, калтаклаганди. Кейинроқ эса эркак 24 ёшли аёлни пичоқлаб ўлдиргани маълум бўлди.
Live
Барчаси