Тошкентда Damas ва Cobalt ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
06 Май 10006 1 дақиқа
Бугун, 6 май куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Damas ва Cobalt автомобиллари ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 12:22 да Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани Содиқ Азимов кўчасида автомобиль ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 12:28 да етиб бориб, ёнғин соат 12:32 да ўчирилган.
Ёнғинда Damas ва Cobalt русумли автомобиллар ёниб зарарланган.

Билдирилишича, ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Риштон туманида газбаллони портлаши туфайли Lacetti ҳайдовчиси 3 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.
Live
Барчаси