Тошкентда Cobalt билан тўқнашган “Запарожец” ёниб кетди

Жамият

image

Тошкент шаҳар Учтепа туманида Cobalt билан тўқнашган “ЗАЗ-968М” русумли автомобиль ёниб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 11 апрель куни соат 17:35 ларда, Тошкент шаҳри Учтепа тумани Саккокий кўчасида 2000 йилда туғилган ҳайдовчи А.П. бошқарувидаги “ЗАЗ-968М” русумли ҳамда 1977 йилда туғилган ҳайдовчи З.М. бошқарувидаги Cobalt автомобиллари иштирокида тўқнашув содир бўлган. Зарб оқибатида “ЗАЗ-968М” автомобилининг двигатель қисмида ёнғин юзага келган.

Қайд этилишича, ёнғин бартараф этилган. Тўқнашув оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига зарар етган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

335

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг