Тошкентда биткоин сотаётган шахс қўлга олинди
Жамият
−
05 Март 2021
11838Тошкент шаҳрида рақамли крипто-валюта савдоси билан ноқонуний шуғулланиб келаётган шахслар ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ДХХ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Д.К. “Р.” исмли шахс билан олдиндан тил бириктирган. Сўнгра рақамли крипто-валюта савдоси билан ноқонуний шуғулланиб, 1 В (биткоин) электрон пул бирлигини 49 670 АҚШ долларига баҳолаб, 0,45 (биткоин) электрон пул бирлигига ўзининг 5 фоиз устама фойдасини қўшиб ҳисоблаб 0,45 (биткоин) электрон пул бирлигини келишилган “электрон ҳамён”га ўтказиб бериб, эвазига харидордан 23 400 АҚШ доллари ва 800 минг сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Д.К. ва “Р.” исмли шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) ва 190-моддаси (фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь