Тошкентда бир йилдан бери қидирувда бўлган шахс ушланди 

3-саҳифа

image

Кеча, 18 июнь куни Тошкентда ўтган йилдан бери қидирувда бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, Учтепа туманига “Хамкор-29” тадбирига хизматга жалб қилинган ЙПХ инспекторлари томонидан Заргарлик кўчаси Ал-Хоразмий айланма ҳаракатида ҳаракатланиб келаётган Lacetti русумли автомобиль тўхтатилган.

Lacetti ҳайдовчиси 1995 йилда туғилган, Сурхондарё вилояти Денов тумани “Қизилжар” ҚФЙда рўйхатда турувчи Ж.М. ни планшетдаги мавжуд Ўзбекистон Республикаси ИИВ “АБД” тизимидан текширилганида, у Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми билан айбланиб, ИИВ томонидан 2021 йилнинг 29 май кунидан қидирувда эканлиги аниқланган.

Ушбу шахсга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Учтепа тумани ИИО ФМБга топширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

995

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг