Тошкентда бир кунда бир неча машина ойнаси синдириб кетилди. Бу ўғриликми?
3-саҳифа
−
23 Декабрь 2022
9822Жорий йилнинг 22 декабрь куни Тошкент шаҳар Чилонзор туманида бир нечта автомашинанинг ойнаси синдириб кетилгангани акс этган суратлар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, 2001 йилда туғилган фуқаро Чилонзор тумани Ички ишлар органлари (ИИО) фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (ФМБ)га ариза билан мурожаат қилиб, унга тегишли бўлган Gentra автомашинасининг олд ён ойнаси синдирилгани ва автомашина ичида бўлган 500 минг сўмлик соат ўғирланганини маълум қилган.
Шунингдек, шу куни 1995 йилда туғилган фуқарога тегишли бўлган Cobalt автомашинасининг олд ён ойнаси синдирилгани, лекин автомашинасидан ҳеч нарса йўқолмагани, 1977 йилда туғилган шахсга тегишли бўлган Spark автомашинасининг ҳам олд ён ойнаси синдирилгани ва автомобилдан ҳеч нарса йўқолмагани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси