Тошкентда бетон тўсиққа урилган Cobalt ҳайдовчиси вафот этди
3-саҳифа
−
17 Январь 2022 9973 1 дақиқа
Тошкент шаҳри Юнусобод туманида ҳайдовчи Cobalt русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, бетон тўсиққа урилди ва воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу ҳодиса кеча, 16 январь куни соат 23:00 ларда Тошкент халқа автомобиль йўлида содир бўлган. Ҳайдовчи 1975 йилда туғилган А.А. исмли шахс ўзига тегишли бўлган Cobalt русумли автомобилини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотиб, бетон тўсиққа урилган.
Маълум қилинишича, ҳайдовчи олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. Ушбу автомобилда йўловчи сифатида кетаётган 1976 йилда туғилган А.У. “чап оёқ болдир бўғими синиши” ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь