Тошкентда бепул Wi-Fi ва электрон тўловлар жорий этилди
Жамият
−
27 Март 2019
4837“Тошкент метрополитени” унитар корхонаси йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, мамлакатда сайёҳликни ривожлантириш ва кенг тарғиб қилиш мақсадида синов учун метро бекатларида бепул, тезлиги 512 Кбит/с бўлган Wi-Fi ўрнатган. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, ҳозирги кунда “Алишер Навоий” ва “Пахтакор” бекатларида ушбу тизим самарали фаолият кўрсатмоқда. Мазкур хизматдан ҳар қандай Ўзбекистон Республикасининг уяли алоқа операторининг абонентлари бўлган йўловчилар авторизациядан ўтгандан кейин (СМС-коди орқали) фойдаланиши мумкин.
Айни пайтда Тошкентдаги барча метро бекатларида интернетга бепул Wi-Fi технологияси орқали уланишни кенгайтириш бўйича ишлар босқичма-босқич олиб борилмоқда. Мазкур лойиҳа “Independent Telecom innovations” IT-компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Шунингдек, синов тариқасида “Бодомзор” ва “Мустақиллик майдони” бекатларида жорий қилинган электрон тўловлар тизими бошқа бекатларда ҳам кенг жорий қилинади. Унда замонавий автоматлаштирилган тўлов тизими, яъни NFC дастурини ўрнатиш кўзда тутилган. Ушбу лойиҳага кўра, уяли алоқада мавжуд бўлган ҳисоблардан ҳам тўловларни амалга ошириш мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь