Тошкентда бензин нархи кўтарилди
Жамият
−
07 Май 2021 12899 1 дақиқа
Бугун, 7 май куни ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ўртасида барча маркалардаги бензин нархининг кўтарилгани қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Маълум қилинишича, бир нечта ёқилғи қуйиш шохобчаларида қуйидагича янги нархлар ўрнатилган:
АИ-80 — 5700-5800 сўм
АИ-92 — 6850-7000 сўм
АИ-95 — 7300-7500 сўм

Эслатиб ўтамиз, бунгача нархи биржа савдолари орқали белгиланувчи АИ-80 маркали бензин 5200 сўмдан сотилаётганди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь