Тошкентда бедарак йўқолган икки қиз қидирилмоқда
3-саҳифа
−
12 Февраль 2022
25985Тошкент шаҳрида 20 ва 22 ёшли икки нафар қиз қидирилмоқда. Улар уйидан чиқиб кетгач, бедарак йўқолган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар бош бошқармаси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 2002 йилда туғилган Дилноза Баҳодир қизи Юнусова 2022 йил 7 февраль куни Сергели тумани, Сергели-7 массивида жойлашган уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.
Белгилари: бўйи 160-165 см, тана тузилиши ўртача, сочлари узун, қора, кўзлари жигар.
Кийимлари: қора куртка, пушти ранг, қора кроссовка.
Шунингдек, 2000-йилда туғилган Камола Абдукарим қизи Назарқулова 2021 йил 12 октябрь куни “Қўйлиқ” бозоридан чиқиб, бедарак йўқолган.
Белгилари: бўйи 170-175 см, тана тузилиши озғин, сочлари қора.
Кийимлари: мавсумий кийим.
“Ҳурматли фуқаролар! Агар сизда юқоридаги шахсларнинг турар жойлари тўғрисида маълумот бўлса, энг яқин ички ишлар бўлимига ёки 102 рақами орқали хабар беришингизни сўраймиз”, дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь