Тошкентда беҳуда ёнаётган чироқларни ўчириш бошланди
Жамият
−
17 Ноябрь 2022
8747Пойтахт Тошкентда тунги соатларда беҳуда ёниб турган ва электр энергиясини ортиқса сарф қилаётган чироқлар, шунингдек, реклама воситалари, бренд ёзувлар ламларини ўчириш бўйича рейд тадбирлари бошланди. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” АЖ маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 31 октябрь куни давлат раҳбари томонидан ўтказилган йиғилишда энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда тежаш бўйича бир қатор вазифаларни белгилаб берилган.
Ушбу вазифалардан келиб чиқиб, “Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан ҳам Тошкент шаҳрида электр энергияси сарфини 10 фоизга тежаш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.
Бунга кўра, жамият тасарруфидаги барча туман электр таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларни электр энергиясидан самарали ва оқилона фойдаланишларини таъминлаш мақсадида жойларда тарғибот-ташвиқот тадбирлари ва кечки рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 16 ноябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Энергетика вазири ўринбосари электр энергиясини исроф қилиш тўхтатилмаса, масъул ташкилотлар узлуксиз электр эҳтиёжни қоплай олмаслигини маълум қилганди.
"Қачонки, биз исроф қилишни тўхтатмас эканмиз, ишлаб чиқаришни ошириш эвазига талабни, тўлиқ эҳтиёжни ҳеч қачон қоплай олмаймиз. Иқтисод қилишни ўрганишимиз керак. Фақат Энергетика вазирлиги ёки ҳукумат даражасида ҳал этиладиган масала эмас. Бу – умуммиллий ғояга айланиши керак ва бу борада сизлардан ёрдам сўраймиз", деган эди Энергетика вазири ўринбосари.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь