Тошкентда бандликка кўмаклашиш маркази директори пора билан ушланди
3-саҳифа
−
24 Ноябрь 2020
9441Тошкентда фуқарони туғуруқ комплексига раҳбар қилишни ваъда қилиб, ундан 30 минг доллар талаб қилган туман бандликка кўмаклашиш маркази директори қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Бектемир туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори М.А. фуқаро Ш.А.нинг турмуш ўртоғини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Тошкент шаҳридаги туғуруқ комплексларидан бирига раҳбар лавозимига тайинлатиб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 30 000 АҚШ доллари талаб қилган. Шундан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь