Тошкентда айрим йўллар транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилади

Жамият

image

Тошкент шаҳрида триатлон бўйича халқаро мусобақа ўтказилиши муносабати билан эртага, 9 октябрь куни соат 06:00 дан 18:00 гача ва 10 октябрь куни соат 06:00 дан 15:00 га қадар йўлларнинг бир қисми транспорт ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди

Жорий йилнинг 9-10 октябрь кунлари қуйидаги йўллар вақтинча ёпилади:

  • КХАЙ ва Кўргазма кўчалари кесишмасидан Ч.Айтматов кўчасигача;
  • КХАЙ ва Ш.Рашидов кўчалари кесишмасидан Осиё ва Ч.Айтматов кўчалари кесишмасигача.

“Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади”, дейилади хабарда. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

125

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг