Тошкентда айрим кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланади (рўйхат)

Жамият

image

Жорий йилнинг 12 март куни Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган “V International Tashkent Marathon”, “Янги нафас”, “Мен Ғолиб” оммавий югуриш мусобақалари ўтказилади. Шу муносабат билан пойтахтдаги айрим кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Қуйида автомобиллар ҳаракати чекланадиган йўллар рўйхати келтирилади.

Жорий йилнинг 11 март куни соат 10:00 дан 12 март куни соат 16:00 гача:

  • Афросиёб кўчаси – Ислом Каримов кўчаси билан кесишган чорраҳадан Бешёғоч кўчаси билан кесишган чорраҳагача;

2023 йил 12 март куни соат 06:00 дан соат 14:00 гача:

  • Афросиёб кўчаси – Ислом Каримов кўчаси билан кесишган чорраҳадан Шароф Рашидов кўчаси билан кесишган чорраҳагача;
  • Шароф Рашидов кўчаси – Афросиёб кўчаси билан кесишган чорраҳадан Ислом Каримов кўчаси билан кесишган чорраҳагача;
  • Ислом Каримов кўчаси – Шароф Рашидов кўчаси билан кесишган чорраҳадан Афросиёб кўчаси билан кесишган чорраҳагача;
  • Афросиёб кўчаси – Бешёғоч кўчаси билан кесишган чорраҳадан Шаҳрисабз кўчаси билан кесишган чорраҳагача;
  • Шаҳрисабз кўчаси – Афросиёб кўчаси билан кесишган чорраҳадан Амир Темур шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳагача;
  • Ойбек кўчаси – Шаҳрисабз кўчаси билан кесишган чорраҳадан Нукус кўчаси билан кесишган чорраҳагача;
  • Нукус кўчаси – Ойбек кўчаси билан кесишган чорраҳадан Истиқбол кўчаси билан кесишган чорраҳагача;
  • Абдулла Қодирий кўчаси – Истиқбол кўчаси билан кесишга чорраҳадан Абай кўчаси билан кесишган чорраҳагача.

“Ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этамиз”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг