Тошкентда аёлни урган эркак қамалди
3-саҳифа
−
23 Июль 13612 1 дақиқа
Ижтимоий тамоқларда Тошкент шаҳрида эркак киши аёлга куч ишлатгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳолат жорий йилнинг 22 июль куни рўй берган. Соат тахминан 13:30 да Миробод туманининг Қўйлиқ-1 даҳаси ҳудудидаги кўп қаватли уйлар олдида 1993 йилда туғилган С.А. ўзаро келишмовчилик оқибатида олдиндан таниши бўлган 1999 йилда туғилган T.K.га нисбатан куч ишлатиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан жамоат тартибини бузган. Бироқ, жабрланувчи ички ишлар органларига ҳамда шифохонага мурожаат қилмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судига юборилган. Суд томонидан С.А.га нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь