Тошкентда аёлни судраб, автомобилда олиб кетган ота-ўғилга жиноий иш очилди

3-саҳифа

image

Аёл кишини мажбуран машинага ўтказиб, олиб кетилган ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан жиноят иши очилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 137-моддаси (“Одам ўғрилаш”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда 2 нафар эркак кўчада бир қизни куч ишлатиб, ўғирлаб кетгани акс этган видео эълон қилинганди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ушбу воқеа бугун, 24 ноябрь куни Учтепа тумани, 22-мавзедаги кўп қаватли уйлар олдида содир бўлганини маълум қилди. Видеода акс этган ҳолатда 1992 йилда туғилган Д.Ш. отаси X.M. билан бирга Tracker автомашинасига турмуш ўртоғи – 2000 йилда туғилган М.A.ни ўтказиб, номаълум томонга олиб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

831

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг