Тошкентда аёл эркакни 460 млн сўмга “ухлатди”

Жамият

image

Пойтахт Тошкент шаҳрида арзонгинага 65 700 доллар сотиб олмоқчи бўлган фуқаро алданиб қолди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

41 ёшли Абдулла У. ИИБга мурожаат қилиб, аризасида 34 ёшли Истора Н.га нисбатан чора кўришни сўраган. Истора Абдуллага 460 000 000 сўмга банкдан “арзон” нархда – 7 000 сўмдан ҳисоблаб, 65 700 АҚШ долларини олиб беришини ваъда қилган. Эркак аёлга ишониб, жорий йилнинг январь-март ойларида умумий ҳисобда 460 000 000 сўм пулни бериб юборган.

Аммо Истора ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Ушбу факт бўйича Исторага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноий иш қўзғатилди.

Маълумот учун, бугун, 13 август куни Ўзбекистонда тижорат банкларида доллар курси 9 000 сўмга етди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент доллар

Баҳолаганлар

66

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг