Тошкентда аёл 7 ёшли боласи билан кўчада қолди. Сенат ҳолатни назоратга олди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Тошкентда 7 ёшли боласи билан кўчада қолган наманганлик аёлнинг ҳолати Олий Мажлис Сенати томонидан назоратга олинди. Бу ҳақда  Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати хабар бермоқда

Жорий йилнинг 1 август куни интернет тармоқларида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 7 ёшли боласи билан кўчада қолган аёл ҳақидаги видеоматериал кенг тарқалди.

Унда Ш. исмли аёл 7 ёшли фарзанди билан ёзда кўчада қолиши, ишлаб пул топиб, қишда йиғган пулларига ижарада туриб, кун ўтказиши ва моддий аҳволи оғир аҳволда эканлиги айтилган.

Шундан сўнг,  аёлнинг шарт-шароити шу куннинг ўзидаёқ ўрганилган. Дастлабки маълумотларга кўра, фуқаро Наманган вилоятидан Тошкент вилоятига келин бўлиб тушган. Бу борадаги маълумотлар ички ишлар органлари томонидан ўрганилмоқда.

Қайд этилишича, тезкор кўрилган чоралар натижасида аёл Юнусобод тумани “Отчопар-1” маҳалласидаги ётоқхонага вақтинча жойлаштирилган. Фуқаронинг турмушидаги ҳолати, шарт-шароити батафсил ўрганилгандан сўнг уй-жой билан таъминлаш масаласи тўлиқ ҳал этилади.

Ҳозирда мазкур ҳолат Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси назоратида ўрганилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

246

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг