Тошкентда автобусларнинг ўртача ҳаракат тезлиги оширилади
Жамият
−
06 декабр 2025 4626 1 дақиқа
Энди автобусларнинг ўртача ҳаракат тезлиги 18 км/соатдан 24 км/соатга оширилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳрида транспорт тизими бошқарувини такомиллаштириш ҳамда тирбандликларнинг олдини олишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорида сўз боради.
Қарорга кўра, Тошкент шаҳри транспорт тизимини 2030 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланган. Унда қуйидагилар назарда тутилган, жумладан:
- Аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини 60 фоизга етказиш;
- автобуснинг ўртача ҳаракат тезлигини 18 км соатдан 24 км соатга етказиш;
- транспорт воситалари учун 150 минг ўринли тўхтаб туриш жойларини ташкил этиш;
- метрополитен тармоғи узунлигини 103 кмга етказиш.
Тошкент шаҳрида йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази ташкил этилади.
Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди, жумладан:
- Замонавий рақамли ва “яшил” технологияларни қўллаш орқали Тошкент шаҳрида транспорт, йўловчи ва пиёдалар оқимларини узлуксиз мониторинг қилиш асосида йўл ҳаракатини ташкил этиш,
- Тошкент шаҳрининг транспорт мастер режасини яратиш;
- ҳудудлардан кириб келадиган асосий автомобиль йўлларидаги жамоат транспорти бош бекатлари (автобус ва метро) кесишмаларида транспорт воситаларининг кўп қаватли тўхтаб туриш жойларини ташкил қилиш;
- Тошкент шаҳри ерусти метро линиялари ҳамда йўлўтказгичлари остида, хавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда, транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларини ташкил қилиш.
Live
Барчаси
Россия омборларидан бирида ёнғин чиқди
22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август