Тошкентда автобусларни дезинфекциялаш бошланди

Жамият

image

Турли вируслар нафақат иқтисодий таъсирга эга, балки улар бутун бир жамият ҳаётини ҳам издан чиқариб юборишга қодир. Шу боис дунёнинг кўплаб шаҳарларида унга қарши турли тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Худди ана шундай эҳтиёт чоралари Тошкент шаҳрида ҳам ўтказилмоқда. Ҳудудий санитария ва эпидемиология марказлари билан тузилган шартномага мувофиқ, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тасарруфидаги автобус саройлари ҳамда уларга бириктирилган шоҳбекатларда ҳам дезинфекция ишлари бошланди. 

Маълумотларга кўра, мазкур санитария тадбири бир ҳафта давом этади. Ушбу муддатда автосаройлар ва улардаги транспорт воситалари ҳамда Тошкентдаги барча шоҳбекатларда дезинфекция ишлари бажарилади.

Маълумот ўрнида, сўннги вақтларда урчиган янги коронавирус инсониятга жиддий хавф солмоқда. Олимларнинг фикрига кўра, уни юқтирмаслик учун, энг аввало, шахсий гиенага амал қилиш зарур. Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу офатдан касалланганлар сони дунё бўйича 28 276 нафарга етган.


Мақола муаллифи

Теглар

Автобус

Баҳолаганлар

137

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг