Тошкентда автобус ёниб, кулга айланди
3-саҳифа
−
13 Январь 6943 1 дақиқа
Бугун, 13 январь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида автобус ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 02:16 да туманнинг Тинчлик кўчаси 5-сонли автобус саройидан автобусда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида Тошкент шаҳар ФВББга хабар келиб тушган.
Қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 02:22 да етиб бориб, ёнғин соат 02:32 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Яккасарой туманида Спарк ёниб кетганди.
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль