Тошкентда автобус “мост”дан қулагани ростми? Изоҳ берилди

Жамият

image

Бугун, 29 июль куни Тошкент шаҳри Учтепа тумани Арча кўчасидаги кўприкдан ичида йўловчилари бўлган автобус қулаб тушгани ҳақида хабарлар тарқалди. QALAMPIR.UZ ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги департаменти ахборот хизмати бошлиғи Музифа Султонова билан боғланди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат Ўзбекистон Кинематография агентлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги томонидан махсус суратга олинаётган ўткир сюжетли фильмнинг тасвирга олиш жараёнида амалга оширилган саҳна кўринишларидан бири бўлиб, “мост”дан тушиб кетгани айтилаётган автобус “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг “4-Автобус саройи” филиали тасарруфидаги Mercedes-Benz русумли автобус ҳисобланади.

Шунингдек, фильмни суратга олиш жараёнида хавфсизлик чоралари кўрилган ва суратга олиш жараёнида ҳеч бир фуқаро жабрланмаган.

“Ҳурматли фуқаролар ўз тасдиғини топмаган маълумотларни тарқатмаслигингизни сўраб қоламиз”, дейди Музифа Султонова.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг