Тошкентда автобус ҳайдовчиси ва йўловчи ўртасида жанжал юз берди (видео)
Жамият
−
27 Сентябрь 2023 15452 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда автобус ҳайдовчиси ва йўловчилар ўзаро тортишаётгани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти муносабат билдирди.
Жорий йилнинг 25 сентябрь куни соат 19:59 да 93-сонли автобус йўналиши ҳайдовчиси А.Ғ. бошқарувида бўлган автобус салонидаги йўловчи ҳайдовчидан белгиланмаган жойда автобусни тўхтатишни сўраган. Ҳайдовчи тўхтай олмаслигини билдирган. Шундан сўнг, йўловчи ҳайдовчига ҳақоратли сўзлар айтган.
Шунингдек, йўловчи томонидан автобус бошқарувига халақит берилгани, тортишув оқибатида йўловчи ва унга ҳамроҳлик қилаётган аёл автобусдан тушиб, унинг олд томонига туриб олиб 15 дақиқа давомида ҳаракатланишга тўсқинлик қилгани аниқланган. Ҳозирда воқеа юзасидан қўшимча ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
“Ҳурматли йўловчилар! Жамоат транспортида ҳаракатланиш қоидаларига амал қилишингизни ва юқоридаги каби ҳолатларга гувоҳ бўлганингизда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг 1062 ишонч рақамига мурожаат қилишингизни илтимос қиламиз”, дейилади хабарда.
Live
БарчасиЗеленский Германия Президенти билан учрашди
15 Декабрь