Тошкентда анчадан бери ёпиқ турган йўл қайта очилади

Жамият

image

Тошкент шаҳрида кўпдан бери ёпиқ турган йўлни қайта очиш ишлари бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар бермоқда.

Унга кўра, Йўл ҳаракати қатнашчиларига қулайликлар яратиш мақсадида Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги Паркент кўчасидан Мустақиллик кўчасига ўтиш йўлини очиш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, ушбу йўлда пиёда ва велосипедчилар ҳаракати учун алоҳида йўлаклар ташкил этиш режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

137

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг