Тошкентда АҚШ ва Марказий Осиё вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди

Жамият

image

Бугун, 15 июль куни Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги юқори даражали халқаро конференция доирасида “C5+1” мулоқот шаклининг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди

Маълум қилинишича, Марказий Осиё мамлакатлари делегацияларига Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди, Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва Қирғизистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Нуран Ниязалиев бошчилик қилган.

Тадбирда Америка томонидан АҚШ Президентининг Ички хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳтчиси Элизабет Шервуд-Рендалл қатнашган.

Томонлар “C5+1” шакли доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб жиҳатларини муҳокама қилиб, халқаро сиёсат ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалалари борасида фикр алмашган.

Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ташқи ишлар вазирларининг “C5+1” форматидаги аввалги саммити 23 апрель куни видеоконференция шаклида ўтказилган эди.

Фото: Элизабет Шервуд-Рендалл ва Абдулазиз Камилов

Эслатиб ўтамиз, кеча Марказий Осиё давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтди. Унда Туркманистонда бўлиб ўтадиган давлат раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

175

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг