Тошкентда 7 ойлик боласини сотмоқчи бўлган аёл қамалди
3-саҳифа
−
04 Август 2021
9445Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида аёл 7 ойлик фарзандини 10 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлди. Бу ҳақда “Yangi Davr” информацион дастурида маълум қилинди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 23 март куни Тошкент шаҳрида аёл ўзининг 7 ойлик фарзандини бошқа фуқарога 10 000 долларга сотаётган вақтда ушланган.
Аёлнинг сўзларига кўра, у фарзандини таъминлай олмагани сабаб уни сотишга мажбур бўлган. Шунингдек, у ўзганиннг хонаданида сигир соғувчи сифатида ишлаб, боласини ҳам сигир сути билан озиқлантирган.
Хабарга кўра, аёлнинг 7 ойлик чақалоғи ва яна бир фарзанди меҳрибонлик уйига топширилган.
Мазкур ҳолат юзасидан аёлга нисбатан суд ҳукми ўқилиб, Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
LiveБарчаси