Тошкентда 6 ёшли қизчага тегажоғлик қилган эркак 10 йилга “кесилди”
3-саҳифа
−
06 Январь 2023
11033Тошкентда 47 ёшли эркак 6 ёшли қизчага нисбатан зўравонлик содир этмоқчи бўлгани учун 10 йил қамоқ жазосини олди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди матбуот котиби Садоқат Аллаберганова QALAMPIR.UZ'га хабар қилди.
Мазкур воқеа 2022 йилнинг ёзги таътил пайти содир бўлган. 47 ёшли эркак ёш қизчани алдов йўли билан подъездга чақириб, қизчани ечинтириб унга тегажоғлик қилган.
Қизча бўлган воқеа ҳақида онасига айтиб берган. Онаси эса ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига мурожаат қилган. Тергов пайти эркак бир неча бор кўрсатмаларини ўзгартирган. Психологик экспертиза қизча рост гапираётганини тасдиқлаган.
2022 йил 22 декабрь куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод туман суди Р.Ш.ни Жиноят кодексининг 25, 119-моддалари (Жинсий эҳтиёжларни ғайритабиий шаклда мажбуран қондириш) билан жиноят содир этганликда айбдор деб топган. Судланувчи Жиноят кодексининг 25-моддаси 4-қисми, 119-қисми асосида ушбу кодекснинг 57-моддасини қўллаган ҳолда 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди. Жазони ўташ умумий режимдаги колонияларда белгиланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь