Тошкентда 50 000 сўм учун Cobalt олиб қочилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 20 октябрь куни пойтахтнинг Яшнобод туманида автомобиль ўғирланди. Кейинчалик маълум бўлишича, ўғри бу ишни 50 000 сўм эвазига амалга оширган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Дасталбки маълумотларга кўра, 20 октябрь куни соат тахминан 02:30 да Яшнобод туманида яшовчи 23 ёшли Ш.Х. фуқаро Ш.Д.,га тегишли Cobalt русумли автомашинани олиб қочмоқчи бўлади. Чунки автомобиль Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчаси 279-уйнинг ташқарисида қаровсиз қолдирилган эди. Ш.Х. бундан фойдаланиб, ойнани синдириш йўли билан салонга кириб, транспорт воситасини олиб қочган. Шудан сўнг, Ш.Х., ушбу автомашина салонида бўлган 50.000 сўм пулларни қўлга киритиб, автомашинани Миробод тумани, Қўйлиқ 2-мавзеси ҳудудида қолдирган ва ҳодиса жойидан яширинган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида, Ш.Х.,дан 50.000 сўм пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

“Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Х.,га нисбатан Яшнобод туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ш.Х., гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган бўлиб, процессуал тартибда ушланган”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Cobalt ўғирлик

Баҳолаганлар

119

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг