Тошкентда 5 та ширкат мансабдорлари коммунал тўловлар пулини “туя қилди”
3-саҳифа
−
24 ноябр 2022 6686 1 дақиқа
Тошкент шаҳри Учтепа туманида коммунал тўловлар учун ундирилган пулларни ўзлаштирган ширкатлар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, “Н.н.”, “М.с.”, “Б.с.”, “С.к.” ва “И.” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари мансабдор шахслари томонидан ҳудуддаги хонадон эгаларидан коммунал тўловлари учун жами 413,9 млн сўм ундирилган. Улар бу маблағларни кирим қилмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодекснинг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август