Тошкентда 5,4 млн, Самарқандда 2,6 млн. Ўзбекистонда ўртача маош қанчалиги маълум бўлди
Жамият
−
27 Июль 2022
125532022 йил январь-июнь ойларида Ўзбекистондаги ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 3 540,5 минг сўмни ташкил этди ва 2021 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 119,3 фоизни ташкил қилди. 2021 йил январь-июнь ойларида ўртача ойлик 2 млн 968,5 минг сўм бўлган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Ўртача ойлик иш ҳақи ҳудудлар кесимида
Тошкент шаҳри – 5 млн 486,2 минг сўм (ўсиш 22,2 фоиз);
Навоий вилояти – 4 млн 856,7 минг сўм (22,7 фоиз);
Тошкент вилояти – 3 млн 664,8 минг сўм (15,1 фоиз);
Бухоро вилояти – 3 млн 96 минг сўм (15,7 фоиз);
Андижон вилояти – 3 млн 83 минг сўм (19,8 фоиз);
Сирдарё вилояти – 2 млн 992,8 минг сўм (20,7 фоиз);
Қорақалпоғистон Республикаси – 2 млн 985,5 минг сўм (12,2 фоиз);
Хоразм вилояти – 2 млн 902 минг сўм (19,5 фоиз);
Жиззах вилояти – 2 млн 748,1 минг сўм (17,5 фоиз);
Қашқадарё вилояти – 2 млн 744,6 минг сўм (19,1 фоиз);
Сурхондарё вилояти – 2 млн 729,5 минг сўм (15,4 фоиз);
Наманган вилояти – 2 млн 687,8 минг сўм (17,4 фоиз);
Фарғона вилояти – 2 млн 663,7 минг сўм (16,6 фоиз);
Самарқанд вилояти – 2 млн 663,2 минг сўм (16,2 фоиз).
Бироқ ярим йиллик учун ўртача ойликларни ҳисоблашда қишлоқ хўжалиги корхоналари ва кичик тадбиркорлар ҳисобга олинмаган. Негаки улар ҳисоботларни йилда бир марта топширади.
Шу ўринда барча юридик шахслар бўйича ўртача ойлик номинал иш ҳақи 2021 йил учун 2 млн 662 минг сўмни ташкил қилган. Бу 2020 йилга нисбатан 19,5 фоизга кўп.
LiveБарчаси