Тошкентда 44 ва 49 ёшли эркаклар коронавирусдан вафот этди
Жамият
−
21 Август 2020
9118Бугун, 21 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 132 нафарга ошиб, 37 825 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари:
• 102 нафари Тошкент шаҳрида;
• 13 нафари Самарқанд вилоятида;
• 8 нафари Қашқадарё вилоятида;
• 6 нафари Тошкент вилоятида;
• 3 нафари Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 49 ёшли Х.А. (эркак) ҳамда 44 ёшли Р.А. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда Ўзбекистонда 33 442 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (88 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 4 127 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 255 нафари оғир, 66 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси