Тошкентда 42 ёшли эркак ўзини 9-қаватдан ташлади
3-саҳифа
−
21 Апрель 2022
17917Бугун, 21 апрель куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги Халқаро ҳамкорлик маркази биносида фаолият юритиб келган 42 ёшли эркак ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
“21 апрель куни соат тахминан 11:50 да Юнусобод туманида жойлашган Халқаро ҳамкорлик маркази биносининг 9-қаватидаги чекиш учун мўлжалланган очиқ қисмидан 42 ёшли эркак ўзини пастга ташлаб, ўз жонига қасд қилган”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Юнусобод туман прокуратураси томонидан текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь